25 Август 2021 йил 352

20 ёшли йигит хонадонга ўғирликка тушди.

2021 йил 23 август куни, Норин туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 19 август куни соат 14:30 дан 22 август куни соат 22:30 гача бўлган вақт оралиғида яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, очиқ қолган дарвоза орқали кириб, ётоқхонасида бўлган 1.200.000 сўмлик телефон аппарати ва нархи 20.000 сўмлик телефон зарядлаш мосламаси ҳамда 200.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech