3 Июл 2021 йил
512
20 ёшли ҳайдовчи сабаб “Ўлим” қайд этилди.
2021 йил 2 июль куни соат 17:50 ларда, Янгиқўрғон-Наманган йўлининг 5 км.да, Янгиқўрғон тумани Радивон МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортоқ туманида яшаган, 1968 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати