21 Июл 2021 йил 359

20 миллионлик тилла тақинчоқларни ўмарган шахс ушланди.

2021 йил 11 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган аёл  ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси, яшаш хонадонининг дарвозаси очиқлигидан  фойдаланган номаълум шахс, мехмонхонасидаги шкаф устида бўлган умумий нархи 20.000.000 сўмлик  бир дона тилла занжири, бир жуфт балдоқ ва 2 дона тилла узукларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПМБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил  19 июль куи Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech