25 Сентябр 2021 йил
343
2 қоп наматак мевалари ўғирланди.
2021 йил 21 сентябрь куни, Поп туманида яшовчи, 1940 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 13 сентябрь кунидан 16 сентябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Поп тумани ҳудудида жойлашган боғидан нархи 540.000 сўмлик 2 та қопда бўлган наматак меваларини ўғирлаб кетганлиги маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати