28 Сентябр 2020 йил 624

2 йўловчининг чўнтагидан “Марихуанна” чиқди.

Жорий йил 17 сентябрь куни ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан тумандаги “Ойбек” маҳалласи ҳудудида бемақсад юрган фуқарони тўхтатилиб, ҳолислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, эгнида бўлган шимининг олд чап чўнтагидан ўткир ҳидли, кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 3,33 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 26 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

26 сентябрь куни ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Наманган туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Катта Тошбулоқ маҳалласи ҳудудида юрган фуқаронинг ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган шимининг олд ўнг чўнтагидан қора елим пакетга ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,93 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech