28 Сентябр 2021 йил
322
18 ёшли йигит ўғирлик содир этди.
Жорий йил 25 сентябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Косонсой туманида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 4.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика катта инспектори ва туман ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати