15 Декабр 2021 йил 384

17 ёшли шахс дўконга ўғирликка тушди

Шу йил 9 декабрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси Косонсой тумани маҳалласи ҳудудидаги деҳқон бозорида жойлашган савдо дўконига номаълум шахс, кириш эшиги ойнасини синдириш йўли билан кириб, дўконда бўлган 200.000 сўм пулларини, парфюмерия маҳсулотлари, бир нечта ширинликларини ҳамда телефон наушникларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспектори ҳамда ЖТСГ кинологлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech