29 Март 2021 йил 612

16 ёшли йигитлар 17 миллион сўмлик телефонларни ўмаришди.

Жорий йил 27 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, 13 март куни соат 21:30 дан 14 март куни соат
07:00 гача бўлган вақт оралиғида, Норин туманида яшовчи, якка тартибдаги тадбиркорнинг телефон аксессуарлари дўконига кириш эшиги ойнасини синдириш йўли билан очиб кириб, дўконда бўлган умумий нархи 17.000.000 сўмлик турли-хил русумдаги 17 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетган шахс Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 2 нафар 16 ёшли йигитлар эканлиги аниқланиб улардан далилий ашёлар олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech