13 Ноябр 2021 йил 331

16 ёшли йигит велосипед ўғирлади.

Шу йил 8 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод туманида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахс содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 октябрь куни  Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech