24 Март 2021 йил
392
16 ёшли бола ўғирлик содир этди.
Жорий йил 21 март куни соат 02:00 ларда, тунги гуруҳда хизмат олиб бораётган, туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан, Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган тумани ҳудудида жойлашган касб-ҳунар мактабининг талабаси, 2004 йилда туғилган бола, Наманган туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёлнинг савдо дўкони эшигини бузиб кириб, умумий нархи 249.000 сўмлик озиқ-овқат ва парфюмерия маҳсулотлари ҳамда 308.000 сўм пулларини ўғирлаб кетаётганида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати