Наманган вилояти ИИБ биносида вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Ш. Абдураззоқов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш. Алиев, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқармалар, соҳавий хизмат раҳбарлари, масъул ходимлар, ИИВ 7552 ва 7254-сон ҳарбий қисм командирлари ҳамда алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб бошқарма бошлиғи сўз олиб, кун тартибига киритилган бир қатор масала бўйича қисқача маълумот берди. Шундан сўнг бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари жорий йил апрель ойининг ўтган 15 кунида вилоят ички ишлар органлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги тақдимоти билан таништирди.
Шунингдек, Патруль-пост хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида олиб борилган ишлар ҳамда уларнинг амалий натижаси бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари, ЖХХ бошлиғи батафсил маълумот берди.
Бундан ташқари, Ички ишлар органларидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора тадбирлари ҳамда иш сифатини янада ошириш учун бошқарма моддий техник базасини яхшилаш масаласи кўриб чиқилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.