8 Апрел 2021 йил 372

150 минг сўмга “Гашиш” сотаётган шахс қўлга олинди.

Жорий йил 23 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро Янгитонг МФЙ ҳудудида тадбир иштирокчисига 150.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли тўқ жигарранг кўринишдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,29 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech