15 ёшли ўқувчи ўғирлик содир этди
2021 йил 24 ноябрь куни, Чуст шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст шаҳрида жойлашган телефон аппаратларини таъмирлаш устахонасига эшикни бузиш йўли билан кириб, устахонада бўлган нархи 850.000 сўмлик “Самсунг А5” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчиси ҳамда ЭКГ экспертлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати