25 Сентябр 2021 йил 392

14.880.000 сўмлик ғайноли меваларини ўғирлаган шахс қўлга олинди.

2021 йил 31 август куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 август куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаролар уни ишончига кириб, жами 3.720 кг. бўлган ғайноли меваларини 14.880.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир кунда беришини айтиб, ғайноли меваларини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаро шу йил 17 август куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаронинг ҳам 29.700.000 сўмлик ғайноли меваларини сотиб олиб, пулларни бир кунда беришини айтиб, ғайноли меваларини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2,3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech