“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Наманган вилояти Ўлкашунослик музейида “Мардлар қўриқлайди ватанни” номли тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 10 январь куни фахрийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, ўқувчи ёшлар иштирокида Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган Ўлкашунослик музейида “Мадлар қўриқлайди ватанни” номли тадбир ўтказилди.
Тадбирнинг кириш қисмида Ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари томонидан хизмат-жанговар автомашиналар ҳамда хизматда фойдаланилаётган қурол-аслахаларни вазифаси, функциялари, яратилиш тарихи мутахассис ходимлар томонидан ёшларга тушунтириб ўтилди.
Тадбирда, иккинчи жахон уруши йилларида қахрамонлик кўрсатган фахрийлар томонидан уруш йилларидаги қийинчиликлар ва оғир кунлар ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг, тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга ИИВ Наманган Академик лицейи ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, вилоят ички ишлар органлари ходимларининг ҳамда Мактаб ўқувчилари байрам табриклари йўлланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати