14 Ноябр 2020 йил
520
14 миллионлик мол ўғриси ушланди.
Шу йил 7 ноябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани ҳудудидаги дала майдонидан нархи 14.000.000 сўмлик 2 бош молларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Янгиқўрғон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ва Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 13 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати