6 Май 2021 йил 369

135 ўрамдаги материаллар ва кузатув камера хотирасини ўғирлаб кетган шахс ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Жорий йил 3 май куни, Наманган туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 апрель кунидан шу кунга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Наманган туманида жойлашган МЧЖ омборхонасидан 135 та ўрамдаги умумий нархи 15.000 АҚШ доллари бўлган жойнамоз материалларини ҳамда кузатув камераси хотирасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ЭКБ катта эксперти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё  олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech