29 Октябр 2020 йил 392

127 500 000 сўмлик жониворларни ўзлаштириб олган фирибгарга қонуний чора кўрилди.

Жорий йил 24 сентябрь куни Уйчи туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 29 июнь куни таниши унинг ишончига кириб, 9 бош молларини ҳамда 2 бош қўйини 127.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 10.07.2020 йил куни тўлиқ беришини айтиб, хайвонларини олиб кетиб, бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни ҳозирги кунга қадар бермаганлигини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech