15 Сентябр 2021 йил 339

12 миллион сўмлик от ҳайвони ўғирлаб кетилди.

2021 йил 12 сентябрь куни, Чуст шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 8 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст тумани ҳудудида жойлашган ўзига тегишли дала боғидан нархи 12.000.000 сўмлик бир бош отини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech