9 Феврал 2021 йил 396

12 бош эчкининг нархи 3.500.000 сўмга баҳоландими?

2021 йил 29 январь куни, Поп туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 10 октябрь куни таниши, Чуст туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро уни алдаб, ишончига кириб, унинг яшаш уйига келиб, унга тегишли бўлган 12 бош эчкиларини 15.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, шу куни келишилган пулдан 3.500.000 сўмини бериб, қолган 11.500.000 сўм пулларни яшаш уйимдан олиб бераман деб, эчкиларни олиб кетиб, ҳозирги кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech