8 Ноябр 2021 йил
356
11 қоп мош ўғирлаб кетилди.
Шу йил 6 ноябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйига кўча томонида битмаган уйининг деразаси орқали ошиб кириб, дарвозахонасида бўлган нархи 4.675.000 сўмлик 11 дона қопдаги мошини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати