8 Июл 2021 йил 444

“102” га ёлғон хабар берди.

2021 йил 5 июнь куни соат 15:00 ларда, Уйчи туманида яшовчи, 1979 йилда  туғилган фуқаро яшаш уйи олдида Кобалт русумли автомашинасини қолдириб, ушбу автомашинани 1986 йилда туғилган укаси бошқариб кетганлигини била туриб, у билан ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчилик сабаб, Наманган вилоят ИИБнинг “102” марказлашган рақамига қўнғироқ қилиб автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлиги тўғрисида ёлғон хабар берган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Кобалт русумли автомашинасини укаси бошқариб кетганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech