22 Ноябр 2020 йил
537
100 минг сўмлик 0,48 грамм “Гашиш”
Шу йил 5 ноябрь куни шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро 19 ёшли танишига 100.000 сўм пул эвазига сигарет қоғозига ўралган, ўткир хидли, кўкимтир рангли моддани сотган вақтида ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,48 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати