15 Феврал 2021 йил 374

100 миллион сўмлик 8 бош молнинг пулини бермай келаётган шахсларга жиноий иш очилди.

Жорий йил 11 февраль куни, Чортоқ туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 3 ноябрь куни 2 нафар таниши унинг ишончига кириб, 8 бош молларини 100.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 2020 йил 30 ноябрь кунига қадар беришини айтиб, молларни олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech