23 Феврал 2021 йил 386

1 миллион сўмлик велосипедни 3 киши ўғирлаб кетди.

Жорий йил 18 февраль куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу  куни соат 19:30 ларда номаълум шахс, яшаш хонадонининг кириш зинасида қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан  олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари давомида, кўп қаватли яшаш уйнинг ташқи томонига ўрнатилган кузатув камераси кўздан кечирилганда, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 3 нафар фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech