16 Феврал 2021 йил
390
1 миллион эвазига 1,96 грамм “Гашиш”
Жорий йил 8 февраль куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат-харид” тадбири давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи олдида тадбир иштирокчисига 1.000.000 сўм пул эвазига қора рангли целлофан пакетга ўралган, 1 бўлак, жигарранг, ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,96 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги қўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати