14 Ноябр 2020 йил 722

1 900 000 сўмлик чақалоқ.

Шу йил 23 октябрь куни Чортоқ тумани ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан, Чортоқ туманида яшовчи, турмушга чиқмаган, 1999 йилда туғилган аёл 2020 йил 18 май куни дунёга келтирган қиз чақалоғини шу куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқарога 1.900.000 сўмга сотиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech