1 500 000 сўмлик велосипед ўғирлаб кетилди.
2021 йил 10 сентябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 8 сентябрь куни соат 13:00 ларда, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган “Балиқ ва қушларга озиқ-овқат сотиш” дўкони олдида нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати