14 Aprel 2021 yil 384

Тўрақўрғон туманида ўғирлик содир этганларнинг шахси аниқланди.

Жорий йил 13 апрель куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйига кириш дарвозаси олдида кўприк сифатида фойдаланиб келаётган нархи 600.000 сўмлик
2 дона темир листларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, шу туманда яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ҳам ариза билан мурожаат қилиб, 31 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйига кириш дарвозаси олдида кўприк сифатида фойдаланиб келаётган нархи 600.000 сўмлик
2 дона темир листларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятларни, Наманган туманида яшовчи, икки нафар фуқаро содир этганликлари аниқланган. Улардан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тилхат орқали очиқда қолдирилганлар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech