30 Dekabr 2021 yil 534

Tan jarohati olgan piyoda vafot etdi

2021 йил 26 декабрь куни соат 18:00 ларда, Чуст тумани Зарафшон МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2103 русумли автомашинасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чуст туманида яшаган, 2002 йилда туғилган аёлни уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech