Savdo do‘konini o‘margan o‘g‘ri qo‘lga olindi.
Жорий йилнинг 9 январь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 7 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Косонсой туманида жойлашган савдо дўкони деворини бузиб кириб, 2.000.000 сўм пули, нархи 1.000.000 сўмлик тюнери, нархи 4.000.000 сўмлик кузатув камераси хотирасини ва бир дона Wi-Fi қурилмасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати