3 Iyun 2021 yil 509

2021 йил 02 июнь куни Наманган вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Раҳбар кадрлар тайёрлаш факултети бошлиғи ўринбосари подполковник А.Собиров иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари, 2017-2021 йилларда Академия Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини тамомлаган ходимлар ва битирувчилар иштирок этишди.

Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига асосан қабул қилинган Вазирликнинг 177-сонли буйруғи талаблари шахсий таркиб эътиборига етказилиб, Академияда янги ташкил этилган икки босқичли магистратурага топшириш истагида бўлган номзодлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Респбликаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар бугунги кунда ички ишлар органларининг таркибий тузилмаларида самарали раҳбарлик фаолиятини амалга ошириб келишмоқдалар.

Жорий ўқув йилида ҳам Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетида таҳсил олаётган 50 нафар тингловчиларимиз ўқув режасига мувофиқ, машғулотлар таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари билан бирга, тажрибали амалиёт ходимлари, Вазирлик соҳавий хизмат раҳбарлари  томонидан олиб борилди.  Тингловчиларга  тасдиқланган дарс жадваллари асосида «Раҳбарликка кириш», «Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини бошқариш», «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини бошқариш», «Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш», «Ички ишлар органларининг тергов фаолиятини бошқариш», «Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини бошқариш» ва «Туман, шаҳар ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш» ўқув модуллари доирасида    ўқув ва факультатив машғулотлари ўтказилди.  Шунингдек, ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчиларининг ижтимоий-сиёсий билимларини юксалтириш ва раҳбарлик маҳоратини ошириш орқали, келгусида улар томонидан юртимиз тараққиёти йўлидаги муҳим вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлашга эришиш мақсадида, факультетда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, турдош олий таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда бугунги куннинг энг долзарб мавзулари бўйича машғулотлар ўтказилиши ҳам йўлга қўйилган. Бундан ташқари Ўқув йили давомида тингловчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари, маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда дунёқарашини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирги мураккаб даврда соҳа ходимлари замонавий таҳдидларга қарши муносиб кураша олишлари керак бўлади. Айниқса халқаро терроризм, кибержиноятчилик ва одам савдоси каби жиноятларнинг олдини олиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис тингловчиларимиз ушбу йўналишларда ҳам ўзларининг билим ва амалий кўникмаларини ошириб бордилар. Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари юқоридаги ўқув модуллари доирасида Тошкент шаҳрининг 11 та туманида назарий олган билимларини амалий мустахкамлаш мақсадида малака амалиётига жалб этилдилар.

Айни кунларда факультет тингловчилари «Туман, шаҳар ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш» ўқув модули доирасида эгаллаган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш мақсадида Республикамизнинг барча жамловчи ички ишлар органларида ташкил этилаётган малакавий амалиёт бўлажак раҳбар ходимлар учун айни муддао бўлмоқда, хусусан тингловчиларимиз жойлардаги сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган тизимли ишларни ўрганиш ҳамда ички ишлар органларининг замонавий раҳбари сифатида шаклланишлари, уларда бошқарувчанлик, ташкилотчилик ва ташаббускорлик фазилатларини юксалтириш бўйича ўзлари учун зарур касбий билим ва амалий кўникмаларни эгалламоқдалар.  

Аҳмаджон Собиров

ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультет бошлиғи ўринбосари, подполковник

Text to speech