Harakat xavfsizligini ta'minlay olmaslik haydovchi va piyodalarning jabrlanishiga sabab bo‘ldi.
Шу йил 24 ноябрь куни соат 18:20 ларда Норин тумани Чўжа-Ҳаққулобод йўлининг 11 км.да ВАЗ-21011 русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган ҳаайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомашинасига бориб урилган.
Натижада, икки автомашина ҳайдовчилари ҳам тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
24 ноябрь куни соат 14:20 ларда Наманган-Тошбулоқ-Шаҳанд йўлининг 18 км.да Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомашинага бориб урилган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси иккалла оёқ тизза қопқоғини майдаланиб ёпиқ синиши, юқори жағ олдинги 1-2-тишлари, пастдан 3-4-тишлар тож қисмини травматик синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
4 декабрь куни соат 17:45 ларда Поп тумани Қўштепа-Мингбулоқ йўлининг
77 км.да Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган 11 ёшли велосипедчини уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
21 ноябрь куни соат 20:30ларда Чортоқ тумани Жийдакапа-Уйчи-Чортоқ-Янгиқўрғон-Заркент йўлининг 17 км.да Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати