31 Октябр 2025 йил
139
Жиноят содир этиб қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилаётган «Қидирув» тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми, 167-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Чуст тумани «Тоймасобод» маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган А.Х.ни вилоят ИИБ ходимлари томонидан Наманган шаҳар ҳудудидан ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати