7 Ноябр 2020 йил 718

Юз минг сўмга сотилган орият.

Шу йил 18 октябрь куни Чортоқ туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан туманда яшовчи 1978 йилда туғилган аёлнинг яшаш хонадонида 100.000 сўм пул эвазига 26 ёшли эркак ва 38 ёшли аёлни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech