16 Апрел 2022 йил 347

ЙТҲда 3 нафар йўловчи жароҳат олди.

2022 йил 5 апрель куни соат 15:00 ларда, Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 10 км.да 1995 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1989 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ВАЗ-2106 русумли автомашинада бўлган 3 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 15 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech