ЙТҲда вояга етмаган пиёдалар жароҳат олди.
2021 йил 4 август куни соат 13:30 ларда, Ишонч МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Кобальт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 1-синф ўқувчиси, 2013 йилда туғилган ва бирга яшовчи аммасининг ўғли, Наманган шаҳридаги мактабнинг 6-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган болаларни уриб юборган.
Натижада, пиёдалар энса суягини синиши ташхиси билан ва ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати