3 Август 2021 йил
337
ЙТҲда жароҳат олган пиёда шифохонага ётқизилди.
2021 йил 24 июль куни соат 10:30 ларда, Чортоқ йўли кўчасида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ўзи бошқарувидаги ВАЗ-2103 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2015 йилда туғилган қизни уриб юборган.Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳувзуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати