24 Март 2021 йил 497

ЙТҲда жароҳат олган 7 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этди.

Жорий йил 22 март куни соат 17:00 ларда, Ғайрат МФЙ ички йўлида, “HOWO” русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 март куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech