15 Феврал 2021 йил
378
ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди.
Жорий йил 11 февраль куни соат 08:35 ларда, Учқўрғон-Норин йўлининг 8 км.да Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган велосипедчини уриб юборган.
Натижада, велосипедчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати