14 Декабр 2020 йил 460

ЙТҲ да велосипедчи вафот этди.

Жорий йил 13 декабрь куни соат 13:00 ларда, Тўрақўрғон-Оқтош-Сарой йўлининг 11 км.да, 1975 йилда туғилган фуқаро Матиз русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай,  йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.

Натижада, волосипедчи қўшма шикаст ташхиси билан оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 13 декабрь  куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech