11 Август 2021 йил 334

Йўлни кесиб ўтаётган пиёда ЙТҲга учради

2021 йил 12 июль куни соат 22:30 ларда, Косонсой-Наманган йўлининг 4 км.да, Косонсой тумани Боғишамол-2 МФЙ ҳудудида, Косонсой туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Косонсой туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech