30 Июл 2021 йил 363

Йўлни кесиб ўтаётган пиёда автоҳалокат қурбони бўлди.

2021 йил 29 июль куни соат 21:00 ларда, Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 12 км.да, Уйчи тумани Мирзаравот МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2107 русумли автомашинасини ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Уйчи туманида яшаган, 1965 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech