Ёғ ўғриси қўлга олинди
2021 йил 14 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар “Сардоба” бозорида жойлашган савдо дўконининг ташқарисига устини қора рангли целлофан билан ўралган умумий нархи 5.775.000 сўмлик 21 дона қутиларда бўлган 84 дона 4 литр ҳажмли елим идишлардаги ўсимлик ёғларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати