21 Июл 2021 йил
441
Японияга ишга жўнатмоқчи бўлган фирибгарга чора кўрилди.
2021 йил 1 июль куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил ноябрь ойида, Чортоқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Япония давлатига ишга юборишини айтиб, ундан жами 3.400 АҚШ долларини олиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати