Хонадондан тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
Жорий йил 3 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2 апрель куни соат 09:00 дан соат 17:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган умумий нархи 3.000.000 сўмлик
2 дона узук ва бир дона тилла занжирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Уйчи туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати