23 Июл 2022 йил 433

Хонадондан пул ва буюмларни ўғирлаган шахс эксперт криминалистик текширувлар орқали аниқланди.

2022 йил 18 июль куни Мингбулоқ тумани Чордона МФЙда яшовчи, уй бекаси, ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 01:00 ларда номаълум шахс, яшаш ҳовлисига девор ўралмаган жойидан кириб, яшаш уйи айвонидаги сумкасида бўлган 3.000.000 сўм пуллари ва нархи 1.200.000 сўмлик “Samsung Gallaxy A-01” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мингбулоқ туман ИИБ катта эксперти томонидан воқеа жойидан олинган қўл бармоқ изларини вилоят ИИБ ЭКБ шахсни идентификация қилиш тизимида текширилди. Аниқланган натижага кўра, ушбу қўл бармоқ излари, Мингбулоқ тумани Чордона МФЙ яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаронинг қўл бармоқ изларига мос келганлиги аниқланган. Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахсдан аниқланган. Далилий ашё (“Samsung Gallaxy A-01” русумли уяли телефон аппарати) олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech