1 Феврал 2022 йил 435

Хонадондан полиэтилен пакетга ўралган “Марихуана” топилди

2022 йил 24 январь куни Янгиқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони ва хўжалик омбори кўздан кечирилганида, яшаш хонадони ошхонасидаги токчада полиэтилен пакетга ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, қуритилган ўсимлик парчалари борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 7,07 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 27 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech