27 Апрел 2021 йил 722

Вояга етмаган бола ЙТҲ қурбони бўлди.

Жорий йил 25 апрель куни соат 15:30 ларда, Наманган шаҳар Олвализор МФЙ Марғилон кўчасида ВАЗ-2106 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлга бирданига югуриб чиқиб юборган 2015 йилда туғилган болани уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жарохати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech