18 Август 2021 йил
383
Велосипед ўғриси ушланди.
2021 йил 14 август куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Давлатобод туманида қаровсиз қолдирилган нархи 1.200.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро содир этилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати